11 октябрь куни Тошкентда Red Bull Doodle Art − энг яхши талабалик чизма (doodle) лари халқаро танловининг Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Финалчиларининг ишлари танлов сайтида берилган.
Маърузалар вақтида талабалар чизиб ўтирадиган расмлар баъзида шедевр даражасига чиқса ҳам, одатда эътиборсиз қолиб кетади. Лекин бир неча йил олдин ташкил этилган айнан шундай расмларнинг танлови Ўзбекистонга ҳам етиб келди.
2014 йилги танловда 40 дан ортиқ мамалакатдан 40 мингга яқин талаба қатнашди, жумладан, Ўзбекистон вакиллари ҳам илк марта ушбу танлов иштирокчиларига айланди. 7 йилдан буён талабалар Red Bull Doodle Art’нинг махсус андазаларига ручка ёки қалам орқали ўз чизмаларини тушириб келади. Бироқ бу йил Ред Булл жаҳон миқёсидаги ғолибни аниқлаш мақсадида ЖАРнинг Кейптаун шаҳрида халқаро глобал кўргазма ташкиллаштирмоқда.
Танлов якунларига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши чизмаси деб Тошкент давлат техника университети талабаси Вероника Агееванинг иши топилди.
Танловнинг Ўзбекистондаги ғолибининг иши ҳам 2014 йил 24−26 октябрь кунлари Кейптаунда ўтказиладиган кўргазмага жўнатилади.
Изоҳ (0)