«Пароль» нашри 12 октябрь ҳолатига кўра Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган HTC смартфонларининг нархларини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистонда сотилаётган энг қиммат HTC смартфони One (M8) гаджети деб топилди. Ушбу смартфон «Флешка» савдо мажмуасида 1 740 000 сўмдан сотилмоқда.
HTC One (M8) смартфонида 5 дюйм 1080×1920 пикселли дисплей, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), Wi-Fi, Bluetooth 4.0, USB 2.0, 5 мегапикселли олд ва иккита 4 мегапикселли орқа камера, Android 4.4.2 операцион тизими, 2,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 ва Adreno 330 процессорлари, 2600 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
HTC One (M8) смартфонидан кейин энг қиммат дея 1 560 000 сўмдан сотилаётган One (E8) ва 1 200 000 сўм нархдаги One Mini 2 смартфонлари қайд этилган.
Ўзбекистонда сотилаётган барча энг қиммат HTC смартфонлари ва уларнинг нархлари билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишишингиз мумкин. Шунингдек, нашр Ўзбекистонда сотилаётган энг арзон HTC смартфонларининг нархларини ҳам эълон қилган.
Изоҳ (0)