Шу кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада мамлакатимиз шарафини пойтахтлик Шамсиддин Воҳидов ҳамда сирдарёлик Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қиляпти. Бу ҳақда «Olamsport» хабар берди.
Кеча ўтказилган 7-тур учрашувида Шамсиддин Воҳидов мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Бу сафар у қора доналарда ҳиндистонлик Принс Бажажга бир очкони ҳадя қилди. Қизлар ўртасидаги мусобақада қатнашаётган Сарвиноз Қурбонбоева эса кетма-кет иккинчи ғалабасини тантана қилди. У оқ доналарда яна бир ҳинд шахматчиси Тежасвини Сагарни таслим этди.
Бугун ўтказиладиган 8-турда Шамсиддин Воҳидов қозоғистонлик Эркин Козганбай билан ҳисоб-китоб қилса, Сарвиноз Қурбонбоева мезбон шахматчи билан куч синашади. Унинг рақибаси – Полтури Супритта. 8-тур олдидан ҳар икки шахматчимизда 3,5 тадан очко бор.
Изоҳ (0)