Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат Singha – BEC TERO ITF Women Circuit 1 турнири якунига етди. Ушбу мусобақада ҳамюртимиз Сабина Шарипова ҳам иштирок этди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Шарипова яккаликнинг ҳал қилувчи финал баҳсида саралашдан асосий турга қўшилган россиялик Даря Гавриловага қарши кортга чиқди. Таққослаш учун Шарипова дунё рейтингида 312, Гаврилова эса 283-ўринни эгаллаб турганди.
Афсуски, илк сетни тай-брекда 6:7 (4) ҳисобида бой берган Сабина иккинчи сетда ҳам 3:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу тариқа, Сабина Шарипова Бангкок турнири вице-чемпионига айланди.
Изоҳ (0)