Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду айни дамда «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун алоҳида тайёргарлик кўрмаётганини, аммо уни яна бир бор қўлга киритишдан хурсанд бўлишини таъкидлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
«Менинг вазифам — доим юқори савияда тўп суриш. Охирги 6-7 йил ичида бунга эриша олмаётган эдим. Бу эса жуда қийин вазифа», — деди португалиялик футболчи.
«Мен жуда хотиржамман. Статистикамга қаранг, менда ҳаммаси яхши кетмоқда. Умуман олганда, ‘Олтин тўп’ тушларимга кириб чиқаётгани йўқ. Уни қўлга киритиш учун бошқача куч билан ўйнаётганим ҳам йўқ. Сўровномада овоз бераётганлар ўзлари барчасини яхши билади ва ҳали ўйлаб кўришлари учун имкониятлари бор. Тўғрисини айтишим керак, мен бу совринни учинчи бор қўлга киритишни истайман. Аммо бу менинг қўлимда эмас», — деди Роналду.
Изоҳ (0)