Қатар давлати Фаластиннинг Ғазо секторини қайта тиклаш учун 1 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.
«Қатар давлати Ғазони тиклаш ишларида иштирок этишини маълум қилади. Бунинг учун 1 миллиард доллар ажратилади», – деди Қатар ташқи ишлар вазири Холид ал-Аттия Қоҳирада бўлиб ўтган учрашув чоғида.
Аввалроқ, АҚШ Ғазо секторини қайта тиклаш учун 212 миллион доллар ажратишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)