12 октябрь куни Ҳиндистоннинг жануби-шарқий соҳилларига «Хадхад» номли тўфоннинг ёпирилиши натижасида бир киши йиқилган дарахт остида қолиб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Циклон марказида шамол тезлиги 54 метр секундга етган. Тўфон келишидан олдин Андхра-Прадеш ва Одиша штатлари ҳукумати соҳил бўйларидан 500 минг кишини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилгани хабар берилган эди.
Ҳиндистон Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари 2000 кишидан иборат 60 та қутқарув бригадасини ишга туширган. Шунингдек, ҳарбий-транспорт вертолётлари ҳам ёрдамга шай ҳолатга келтириб қўйилган.
Тўфон суратларини «Чорсу» блогидаги ушбу фотожамланмада томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)