Украина президенти Пётр Прошенконинг Харьковда маълум қилишича, у 16—17 октябрь кунлари Милан (Италия)да ўтказиладиган Осиё — Европа саммити доирасида Россия раҳбари Владимир Путин билан музокаралар олиб боради. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
«Миланда мен Россия Федерацияси президенти Владимир Владимирович Путин билан учрашаман», — деб қайд этди Порошенко.
Украина раҳбари музокаралар қийин кечишини тахмин қилмоқда. Бироқ унинг айтишича, Украина мазкур учрашувда муваффақият қозонади.
Аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Кремль Путиннинг Порошенко билан учрашувини тайёрлаётганини маълум қилганди. Кутилаётган учрашувга тайёргарлик ҳақидаги маълумотни Украина раҳбари маъмурияти ҳам тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Украина ва Россия етакчилари сўнгги бор 26 август куни Минск (Белоруссия)да учрашган.
Изоҳ (0)