Янги OLED телевизорларининг ишлаб чиқарилиши кўриш ва овоз сифатини бутунлай янги даражага олиб чиқди, деб хабар бермоқда LG компанияси.
LG компанияси ўз телевизорларида OLED технологияларининг WRGB OLED туридан фойдаланади. Мазкур технология тўрт пиксель – қизил, яшил, кўк ва оқ рангнинг субпикселига эга. Ҳар бир пиксель исталган рангни кенг спектрда намойиш этиш учун керакли барча элементларга эга бўлганлиги боис ранг ахбороти LED’га нисбатан OLED дисплейларида аниқроқ узатилади.
Бунинг устига улар рангдорлик мукаммаллиги ва теранлиги бўйича, шунингдек, картинанинг реал кўриниши билан LED’дан ўтиб кетади. Тўрт рангли пиксель технологияси табиий ранглар етказилишини таъминлайди. LG Curved OLED TV телевизорининг айнан эгик дисплейи тасвирнинг ўта юқори сифати билан лол қолдиради. Бунинг яна бир сабаби бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ёқиладиган светодиодлардир.
LG OLED телевизорлари бенуқсон кўриш имконияти бурчакларига эга. Бошқа замонавий телевизорлардан фарқли равишда, LG Curved OLED TV дисплейи инсон кўзининг тўр пардаси радиусини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган, кўриш бурчаги эса 170 даражагача оширилган. Шунингдек, ҳар бир пиксель мустақил равишда ёритилади. Унинг ёритилиши ушбу аспект ҳали ҳам бўшлигича қолаётган LED экранларига нисбатан исталган кўриш бурчагидан бемалол узатилади.
LG OLED ТV телевизорлари динамик саҳналарда тасвирнинг ўта зўр сифатини намойиш этади. OLED технологияси ҳозиржавобликда энг яхши кўрсаткичга эга. Шунингдек, LED’даги каби динамик саҳналарда тасвирнинг ўзгариб кетиши ва ҳаракатдаги манзаранинг чаплашиб кетиши мутлақо кузатилмайди.
Янги OLED телевизорларининг бебаҳо устунлиги тасвирнинг энг тез ҳаракатланадиган саҳналарда ҳам ўта юқори контрастга (10000:1) эгалигидадир. Технологияларнинг бундай бирикмаси тасвир сифатини янги босқичга кўтариб, экранда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга яна ҳам чуқурроқ кириб боришга имкон беради. Бошқа барча тенг шарт-шароитларда OLED телевизори деярли 10 баробар кам энергия сарфлайди.
LG Curved OLED TV телевизори бор-йўғи 4,3 мм қалинликка эга. Телевизор корпуси энг мустаҳкам материал — самолётлар қуришда ишлатиладиган поликарбонатдан ясалган, оддий телевизорларда эса оддий пластикдан фойдаланилади.
Изоҳ (0)