Фарғона шаҳрида янги футбол стадиони қурилиши тезкорлик билан олиб бориляпти. Бу ҳақда 12 октябрь, якшанба куни «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар берди.
Хабар беришларича, бу ерда 73,5 миллиард сўмдан ортиқ қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Стадион атрофидаги тўққиз гектар майдонга уч минг тупдан зиёд манзарали дарахтлар, уч минг туп бутали дарахт кўчатлари экилди.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона шаҳрида 20 минг томошабинга мўлжалланган стадион қурилиш 2013 йилдан бери давом этмоқда. ЎзА ахборотига кўра, 16 гектар ер майдонини эгаллаган иншоотда футболчилар, меҳмонлар ва томошабинлар учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2014 йил июнида объектда бўлиб, ушбу стадионда спортчилар, томошабинлар учун қулай шарт-шароит яратиш, ёш спортчилар, хусусан, футболчилар тарбиялашга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини уқтирган эди.
Изоҳ (0)