Шу кунларда Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини пойтахтлик Шамсиддин Воҳидов ҳамда сирдарёлик Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қиляпти, деб хабар беради «Olamsport».
Кеча ўтказилган 5-тур учрашувида Шамсиддин Воҳидов қора доналарда ўйнашига қарамай ғалаба нашидасини сурди. У ҳиндистонлик Вигнешни мағлубиятга учратди.
Қизлар ўртасидаги мусобақада қатнашаётган Сарвиноз Қурбонбоева эса бу сафар ҳам рейтингда ўзидан анча пастда жойлашган шахматчига ютқазиб қўйди. Оқ доналарда ўйнаган Сарвиноз ҳиндистонлик Шекхар Мадхуримага бир очко ҳадя қилди.
Изоҳ (0)