Россия Европа Иттифоқи билан яқинлашишга қарши эмас, аммо у бу каби қадамнинг оқибатларини очиқчасига ва ўз вақтида муҳокама этишга чақирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин эълон қилди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Европа Иттифоқи билан яқинлашиш масаласига тўхталар экан, «Биз ҳеч қачон Европа Иттифоқи билан яқинлашишга қарши бўлмаганмиз, биз ўзимиз яқинлашиш тарафдоримиз, — деди Россия президенти. — Аммо бизнинг ҳамкорларимиз бошқа иттифоқларга қўшилгандан сўнг, Россия Федерацияси учун келиб чиқадиган хатарларни ўз вақтида, очиқ ва профессионал даражада муҳокама қилишдан бош тортади».
Эслатиб ўтамиз, кейинги ҳафта Россия раҳбари Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё-Европа Форуми саммитида иштирок этади.
Шунингдек, Украина, Россия, Франция президентлари ва Германия канцлерининг «норманд услуби»даги учрашуви ҳам режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)