Турмуш қуришга ва фарзанд кўришга шошилмаётганини бир неча марта таъкидлаган Голливуд актрисаси Камерон Диаз кетма-кет иккита тадбирга бармоғида узук билан ташриф буюрган, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Олмослар билан безатилган тақинчоқни унга маҳбуби Бенжи Мэдден совға қилган бўлиб, ушбу узук шунчаки чиройли безак эмас, балки унаштириш белгиси ҳамдир. Уларнинг муносабатлари июнь ойидаёқ ҳаммага маълум бўлган эди: 41 ёшли актриса ва Good Charlotte гуруҳининг 35 ёшли аъзоси бутун ёзни биргаликда, гоҳ кечки Беверли-Хиллзда айланиб, гоҳ Ўртаер денгизидаги яхтасида дам олиб ўтказган.
Диаз Бенжи Мэдден билан унинг акаси Жоэль Мэдденга турмушга чиққан дугонаси Николь Риччи орқали танишган. Бунгача Камеронда қўшиқчи Жастин Тимберлейк, бейсболчи Алекс Родригес ҳамда 30 seconds to Mars гуруҳи солисти Жаред Лето билан жиддий муносабатлар бўлган.
Изоҳ (0)