Голливуд актрисаси Гвинет Пэлтроу Барак Обамани интилувчан ва жозибали эркак, деб атади. У бу ҳақда Лос Анжелесда ўзининг энг яқин дўстлари, жумладан, АҚШ президенти учун ташкил қилган кечасида маълум қилган, деб хабар бермоқда Gawker блоги.
Тадбирда 42 ёшли актриса Обамани «ажойиб ўрнак» бўлишини айтиб, ўзи унинг мухлиси эканлигини тан олган. Пэлтроу машҳурлар орасида Обаманинг энг содиқ тарафдорларидан бири ҳисобланади. «Сиз шунчалик жозибалисизки, сизга қарасам сўзларимни йўқотиб қўяман», − деди у президентга қараб. Бунга жавобан Обама бундай тадбирларда яна иштирок этиш нияти борлигини айтган.
Пэлтроу ташкиллаштирган кечага кириш чиптаси нархи 15 минг доллар бўлиб, тўпланган маблағ хайрия мақсадларда ишлатилиши кўзда тутилган. Обамадан ташқари тадбирда Жулия Робертс, Бредли Уинфорд ва кеча соҳибасининг яна 47 таниши қатнашган.
Изоҳ (0)