АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама Оқ уйга ўз карьерасини мода саноатида қурмоқчи бўлган 150 нафар талаба ва юқори синф ўқувчиларини таклиф қилди, дея хабар бермоқда Korrespondent.net.
У ерда ташкил этилган Fashion Education Workshop маҳорат дарсларида бошловчи дизайнерлар таниқли мода профессионаллари билан суҳбатлашиб, бу соҳада муваффақиятга эришиш сирларидан воқиф бўлишди.
Мишель Обама меҳмонларни асли Украинанинг Тернополь шаҳридан бўлган, Нью-Йорк мода ва технологиялар институти талабаси Наталья Коваль ижодига мансуб кўйлакда кутиб олди. Айнан у Оқ уйдаги семинарда қатнашиб, Дизайн танловида ғолиб бўлди.