«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «Барселона» Испания чемпионатидан чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга изоҳ билдирди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Умид қиламизки, ‘Барселона’ Ла Лигада қолади. ‘Реал’ ҳам, ‘Барселона’ ҳам буюк клублар сирасига киради. Агарда каталонияликлар Франция чемпионатида иштирок эца, бу бошқа масала. Аммо умид қиламизки, ‘Барселона’ Испания чемпионатида қолади. Бу клуб Ла Лигага керак», − деди Бензема.Эслатиб ўтамиз, Каталония мустақил бўлган тақдирда, «Барселона» Испания чемпионатидан чиқариб юборилиши мумкин.
Изоҳ (0)