Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий Академия академиги, Бутунжаҳон Рассомлар қурултойи аъзоси Леким Ибрагимов супер-лойиҳасининг Тошкентда тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kultura.uz.
Россия ва Чехия пойтахтларида муваффақият билан намойиш этилган улкан сурат «Ўзэкспомарказ» павильонларидан бирида бўлиб ўтаётган «Буюк ипак йўлида туризм» номли Йигирманчи Тошкент халқаро туризм ярмакасида доирасида тақдим этилди.
Леким Ибрагимовнинг «Юз фаришта ва бир сурат» номли ушбу асари 525 квадрат метр жойни эгаллаган бўлиб, 2012 йилда дунёнинг энг аҳамиятли арт-лойиҳаларидан бири деб топилган. Бундай катталикдаги суратлар Марказий Осиёда ҳам, Европада ҳам мавжуд эмаслиги эътироф этилган. Муаллиф ҳам асарининг ўз ватанида намойиш этилганидан фахрланишини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)