Қарши шаҳрининг Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишган нуқтасида янги курант қурилиши давом этмоқда. Уни «Яккабоғ қўрғони» инжиниринг компанияси бунёдкорлари барпо этишмоқда, деб хабар бермоқда Uz24.
«Қашқадарё» газетасининг хабар беришича, курант 12 метр диаметрдаги айлана ўртасида жойлашади ва ундаги соатни тўрт томондан ҳам кўриш имкони бўлади. Курант биноси 3,7×3,7 метр ўлчамда бўлади ва баландлиги 29,5 метрни ташкил этади.
«Аввалги курант бир неча йиллардан буён ишламай, қуруқ савлат бўлиб тургани боис ўрнига янги, ҳашаматлиси қурилмоқда. Айни пайтда бу ерда тупроқ ишлари давом этяпти», − дейилади хабарда.
Изоҳ (0)