Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 5 октябрь куни яшил кўчалар ва хавфсиз ҳаракат қоидалари тарафдорлари учун KG Street Fest «Пиёдалар жаннати» фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда KNэwс.
Шаҳар маъмурияти томонидан ҳар йили ташкиллаштириладиган фестиваль ҳудуди бу йил шартли равишда беш майдончага бўлинди: спорт ва соғлом турмуш тарзи мавзеси, санъат мавзеси, мусиқа ва рақс мавзеси, йўл ҳаракати қоидалари мавзеси ва эко-мавзе.
Тадбирдан мақсад нафақат пиёдалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, балки бутун Қирғизистон шаҳарлари кўчаларида хавфсиз ҳаракатланишга кўмаклашиш ҳам эканлиги таъкидланди. Фестивальга ташриф буюрган Бишкек ҳокими Кубаничбек Кулматов бундай тадбирлар шаҳарни ободонлаштиришга йўналтирилган ишларнинг бир қисми эканлигини эътироф этган.
Изоҳ (0)