Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг «Бухоро» халқаро аэропорти болалар учун Абу Али Ибн Синонинг она қишлоғи − Афшонага экскурсия ташкиллаштиришда иштирок этди. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайти хабар берди.
Бухоро шаҳридаги 6, 9, 10 ва 15-сонли ўрта мактаблар, 23-сонли махсус мактаб-интернат, шунингдек, Маданият коллежи ўқувчилари буюк алломанинг кичик ватанига ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад − бутун дунёга машҳур аждодимизнинг ҳаёти ва ижоди билан танишиш эди.
Экскурсия ёшларда маънавий қадриятларга нисбатан ҳурмат, Абу Али Ибн Синонинг илм-фанга қўшган улкан ҳиссасидан фахрланиш ҳисларини уйғотиш учун ташкил этилган.
Изоҳ (0)