Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2014 йилнинг 1 октябридан бошлаб «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети» ишга туширилди, деб хабар бермоқда портал.
Кабинетда Ягона порталнинг барча ахборот ва интерактив хизматларидан фойдаланиш имкони мавжуд бўлиб, тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган хизматлар, жумладан, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишга ариза бериш, маълумотнома олиш, молиявий, солиқ, статистика ҳисоботларни интерактив кўринишда расмийлаштириш ҳамда тақдим этиш каби қулай хизматлар тақдим этилган.
Изоҳ (0)