Samsung’нинг Galaxy Note 4 планшетофони айрим давлатларда сотила бошланди. Шу боис компания ушбу гаджетининг яна бир реклама-ролигини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеороликда Galaxy Note 4’нинг тўртта асосий хусусияти тасвирланган:
- Дисплей – 5,7 дюйм 1440×2560 пикселли Super AMOLED;
- Орқа камера – Smart OIS’га эга 16 мегапикселли;
- Олд камера – 3,7 мегапикселли ва кенг бурчак остида суратга олади;
- Батарея – Galaxy Note 3’га нисбатан 30 фоиз тезроқ қувватланади.
Шунингдек, Samsung компанияси Galaxy Note 4 планшетофони букланувчан эмаслигини синовдан ўтказиб кўрган видеони эса «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)