«Что? Где? Когда?» ўйини бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳаваскорлар терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Anhor.uz. Ўзбекистон профессионаллар терма жамоаси эса бешинчи ўриннни эгаллаган.
Бу йилги чемпионат Туркиянинг Сиде шаҳрида 12 мамлакат жамоалари ўртасида ўтказилди. Жорий чемпионат икки йўналиш бўйича ташкиллаштирилиди: ҳаваскорлар ва профессионаллар ўртасида. Дмитрий Вагапов, Азизбек Юсуфов, Евгений Калюков, Алексей Карцевич, Усмон Шарифхўжаев ва Вадим Улитчевдан иборат Ўзбекистон терма жамоаси ҳаваскорлар ўртасида кумуш медалларни қўлга киритди, олтин медаллар Россия терма жамоасига насиб этди. Брейн-ринг баҳсларида ҳам вакилларимиз иккинчи бўлди.
Мусобақанинг иккинчи қисмида профессионаллар беллашди. Дмитрий Вагапов, Александр Друзь, Евгений Калюков, Усмон Шарифхўжаев, Алекс Левитас ва Алексей Кацевичдан иборат «Сонет» жамоаси Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди ва якунда бешинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)