Мехикода бўлиб ўтган ретро автомобиллар паради Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди — шаҳар марказидан 1700 дан ортиқ эски машиналар юриб ўтди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Шаҳар раҳбарияти Мехиконинг бош кўчаси −Пасео-де-ла-Реформани вақтинчалик ёпиб қўйган. Мексика туризм вазирлигининг маълумотларига кўра, ретро автомобилларни томоша қилиш учун 250 мингдан ортиқ одам ташриф буюрган.
Гиннеснинг Рекордлар китобига ушбу тадбир бундай парадларнинг энг йириги сифатида киритилган. Бундан аввалги рекорд Голландиянинг Зандворт шаҳрида ўтказилган парадга тегишли бўлиб, унда 948 машина қатнашган.
Изоҳ (0)