Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Россия Европага нисбатан савдо ҳажмини камайтириш ҳақида қарор қабул қилса, Эрон Евроиттифоққа етказиб бераётган углеводород (газ, нефть) миқдорини ошира олмайди. Бу ҳақда «Россия 24» телеканалига асосланиб, Gazeta.ru хабар бермоқда.
Ҳасан Руҳоний углеводород билан таъминлаш ҳажмини ошириш имконияти йўқлигини мамлакат ҳукумати, энг аввало, ички эҳтиёжларни қондириш ҳақида қайғураётгани билан изоҳлади. Бундан ташқари, Эрон раҳбарининг айтишича, айни дамда маҳсулот етказиб бериш бўйича қўшни мамлакатлар ҳам қизиқмоқда. Шу боис Россия Европани таъминлашдан бош тортса, Эрон Россиянинг ўрнини боса олмайди.
Шунга қарамай, Руҳоний Эрон Россия Федерацияси билан барча соҳаларда ҳамкорлик ўрнатишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади.
Аввалроқ Ҳасан Руҳоний Эроннинг Россияга исталган ёрдамни кўрсата олишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)