Сайёранинг ярмидан кўп аҳолиси — 4,4 миллиард кишида интернетга уланиш имкони йўқ бўлиб, улардан 3,2 миллиард нафари 20 мамлакатда истиқомат қилади. Бу ҳақда Softcraze нашри хабар бермоқда.
Интернетга уланиш имконига эга бўлмаганлар миқдорини аниқлаш мақсадида McKinsey&Company компанияси тадқиқот ўтказди. Тадқиқот натижаларига кўра, Хитойда интернетга улана олмайдиганлар сони 730 миллион кишига тенг бўлса, Россияда бу кўрсаткич аҳолининг 38,3 фоизини ташкил этди.
Интернетдан фойдаланмайдиган кишиларнинг энг катта улуши Мянма, Эфиопия, Танзания ва Ҳиндистон аҳолисига тўғри келди. Бу ерда 85—98 фоиз аҳолида интернетга уланишнинг имкони мавжуд эмас.
Энг ривожланган мамлакатларда ҳам интернециз яшовчи кишилар миқдори ажабланарли натижа кўрсатди: масалан, Америкада бу кўрсаткич 50 миллион кишини ташкил этди.
Изоҳ (0)