Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига 2014 йил 9 июлдан ИАТА аъзолигига қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни топширди, деб хабар бермоқда UzReport .
ИАТА ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» вакилларининг учрашуви давомида Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг Европа, Россия ва МДҲ бўйича вице-президенти Рафаэл Шварцман Ўзбекистоннинг фуқаролик авиация соҳасида улкан салоҳиятга эгалигини эътироф этиб, парвозлар хавфсизлиги бўйича миллий авиакомпания тажрибасидан МДҲ доирасида фойдаланиш режалаштирилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўқув-машғулот маркази асосида ИАТА сертификатига эга Тренинг марказини ташкил қилиш ташаббуси ҳам ўрганиб чиқилди.
Изоҳ (0)