2014 йил 24 ноябрдан 29 ноябргача Тошкентда илк маротаба 14-халқаро итальян операси ижрочилари мусобақаси − «Competizione dell opera» ўтказилади, деб хабар бермоқда Uz24.
Ушбу машҳур опера танловининг энг муҳим ва ажралиб турадиган жиҳати нафақат кўплаб юқори даражали хорижлик истеъдодларнинг иштироки, балки ёш артистларни имтиҳондан ўтказадиган махсус танланган ҳакамлар ҳайъати ҳамдир.
Танлов ярим финали 24 ноябрь куни Тошкент Давлат Консерваториясида рўйхатдан ўтиш билан бошланиб, 25—26 ноябрь кунлари «Туркистон» санъат саройида ўтказилади. Финал босқичи 27 ноябрь куни соат 19:00да «Туркистон» саройида бўлиб ўтади. 29 ноябрь куни соат 19:00да эса «Ўзбекистон» халқаро форумлар саройида гала-концерт ташкиллаштирилади.
Изоҳ (0)