Электр ёрдамида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 9 октябрь куни тадбир ташкил этади. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Tesla компаниясининг асосчиси ва раҳбари Элон Муск ўзининг Twitter’даги аккаунтида янги D моделидаги автомобиль ва «something else» – яна нимадир тақдим этилиши ҳақида ёзган.
Ҳозирда Tesla компаниясининг Model S ва Model X автомобиллари мавжуд. Энди эса улар қаторга янги Model D автомобили ҳам қўшилиши кутилмоқда.
Model D автомобили Париж автомобиль кўргазмасида тақдим этилади. Шунингдек, ушбу кўргазмада гибрид Lamborghini Asterion ҳамда мотоцикл двигатели ўрнатилган Volkswagen XL Sport автомобиллари ҳам тақдим этилди.
Изоҳ (0)