Машҳур актриса ва қўшиқчилар Рианна, Женнифер Лоуренс ва Ким Кардашян беҳаё суратларининг интернетда тарқалиб кетиши иши юзасида Федерал қидирув бюросининг текширув натижаларини ҳалигача олмагач, энди Google компанияси билан судлашмоқчи, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Юлдузлар Google’ни бу ишларга кўз юмганликда айблаяпти. Улар суратлар жойлашган манзиллар интернетдан ўчириб юборилиши ўрнига бутун дунёга тарқалиб кетгани учун айнан Google’ни айбдор деб ҳисобламоқда.
Юлдузлар адвокати компания раҳбарларини ўзини ахлоқ қоидалари бўйича тутмаганликда айбламоқда. Google эгалари Сергей Брин ва Ларри Пейж юлдузлардан етказилган маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш учун 100 миллион доллар тўлашлари керак эканлиги ҳақида хат олган.
Изоҳ (0)