Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо кинодаги фаолиятида узоқ муддатли танаффус қилиши туфайли Apple компанияси асосчиси Стив Жобснинг ролини ўйнашдан бош тортди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ди Каприо Уолтер Айзексон томонидан ёзилган ва «Ижтимоий тармоқ» фильми сценарийси орқали машҳур бўлган Аарон Соркин томонидан экран учун мослаштирилган Стив Жобс таржимаи ҳоли асосида олинадиган фильмни суратга олиш бўйича музокараларда қатнашаётган эди. Алехандро Гонсалес Инярритунинг «Қайтувчи» фильмининг суратга олиш жараёни якунлангач Ди Каприо бу рол учун иш бошлаши кутилган бир пайтда актёр ундан воз кечди.
Энди Жобс роли учун Кристиан Бэйл, Мэтт Дэймон, Бэн Аффлек, Брэдли Купер каби актёрларнинг номзодлари кўрилмоқда. Бироқ яқиндагина «Ҳисобчи» фильмида ўйнашга розилик берган Купер ҳам бу таклифни рад этиши эҳтимоли юқорилиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)