КХДРнинг БМТ Европа бўлинмаси ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Пон Со Се мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг тўпиғида жарроҳлик операцияси амалга оширилганлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
Reuters агентлигига берган интервьюсида Шимолий Корея вакили бу маълумотларни «ўйлаб чиқарилган миш-мишлар» деб атади. Аввалроқ Ким Чен Ин сентябрь ойида оғир операцияни бошидан кечиргани ҳақида хабар берилган эди.25 сентябрь куни 3 ҳафтадан буён оммага кўринмаган Ким Чен Ин КХДР олий халқ кенгашининг навбатдаги сессиясида қатнашмагани хабар қилинган эди. Шу куни КХДР телевидениесида Ким Чен Иннинг оқсоқланаётгани кўрсатилган бўлиб, етакчининг соғлиғи жойида эмаслиги ҳам айтилган.
Изоҳ (0)