Германиянинг Берлин ва Голландиянинг Гронинген шаҳарларида iPhone 6 Plus смартфонининг букилувчанлиги тасвирланган рекалама баннерлари пайдо бўлди. Бу ҳақда The Verge маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ўқувчилар ушбу реклама баннерлари ҳақиқий эканлигини тасдиқлаган. Техник муаммолар сабаб, бу реклама баннерлари янги iPhone 6 смартфонларининг осон букилувчан эканлигини тасвирлайдиган бўлиб қолган.
Нашрнинг ёзишича, рекалама баннерлари баъзан катта бўлади ва улар бизнинг кичик сайёрамизга сиғмай қолиши мумкин. Бунинг натижасида эса, улар реклама қилинаётган маҳсулотнинг асл хусусиятларини таърифлайдиган бўлиб қолади :)
Эслатиб ўтамиз, янги iPhone 6 Plus планшетофони қўл билан осон букланган эди. Шунингдек, 15 ёшли мактаб ўқувчилари ҳам Apple’нинг расмий дўконида янги iPhone 6 Plus’ни буклаб, видеога олиб, уни YouTube’га жойлашган ва кулгу ҳамда ҳақоратларга учрашган эди. Шунингдек, кўпчилик компаниялар Apple’нинг янги смартфони осон букилувчан эканлигини масхара қилган.
Изоҳ (0)