Кийим ишлаб чиқарувчилар iPhone 6 смартфонлари сабабли келажакдаги маҳсулотларининг чўнтакларини узайтиришмоқчи. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Mashable нашри бир қанча машҳур брендлар билан боғланиб, бу ҳақда маълумот тўплади. Масалан, Япония бренди Uniqlo ходимлари билан янги кийимлар чўнтаги iPhone 6 смартфонларига мос бўлиши учун нима қилиш кераклиги борасида маслаҳатлашган. Жинси шимлар чўнтаги эса шу маслаҳатлашувнинг бир қисми бўлган.
Шунингдек, Levi’s, Lee Jeans, J. Crew, L.L. Bean каби брендлар янги кийимларнинг чўнтакларини катта дисплейли смартфонларга мослаш ҳақида ўйлаётган бўлса, American Eagle эса аллақачон эркаклар жинси шимининг чўнтагини узайтирган. Mashable ушбу брендаларнинг шимларида iPhone 6 смартфонлари жойлашуви борасида синов ўтказди. Унга кўра эркаклар шимида смартфон учун жой топилган бўлса, аёллар шимида эса смартфон учун жой камлик қилган.
Технологиялар ривожланмоқда, Samsung ва бошқа компаниялар каттароқ дисплейли смартфонларини тақдим этиб улгурган. Эндиликда эса Apple’нинг ҳам смартфонлари катта дисплейда. Одамлар бундай смартфонларни қаерда сақлашни билишмаса ҳам, барибир уларни сотиб олишмоқда. iPhone 6 смартфонлари сотуви бўйича янги рекорд қайд этгани бунга мисол.Шунинг учун, мода олами ҳам янги дизайндаги кийимлар ишлаб чиқаришга мажбур. Улар эндиликда катта дисплейли смартфонлар учун узунроқ чўнтакли кийимлар ишлаб чиқаради. Ёки юқоридаги суратда тасвирланган шим каби янги чўнтак ўйлаб топишлари керак бўлади :)
Изоҳ (0)