Европа Иттифоқи мамлакатларининг доимий вакиллари Россияга қарши санкциялар пакетини ўзгаришсиз қолдирди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«Биз статус-квони сақлаб қоламиз», − деди амалдорлардан бири. Муҳокамаларда асосий эътибор ўт очишни тўхтатиш тўғрисидидаги шартнома ва тинчлик режасининг ижро этилишини баҳолашга қаратилгани айтилмоқда.
«Ҳозирги вазиятни инобатга олиб, ҳеч ким ҳаттоки санкцияларни бекор қилиш эҳтимолини ёдга ҳам олмади», − деди бошқа бир амалдор. Аввалроқ Россия Украинадаги вазиятни юмшатишга ҳаракат қилган тақдирда санкциялар бекор қилиниши мумкинлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)