2013 йилда тарихда илк марта ҳомиладорлик ва туғиш натижасида йилига 300 мингдан кам аёл ҳалок бўлди. БМТнинг ушбу маълумотларини Екатеринбургда очилган Репродуктив тиббиётни ривожлантириш бўйича халқаро илмий-амалий конференция давомида Бутунжаҳон ва Европа акушер-гинекологлар уюшмаси аъзоси Виктор Радзинский маълум қилди, деб хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
«Бунақаси инсоният тарихи давомида ҳали кузатилмаган. Ернинг ети миллиардинчи одами ҳам биринчи марта туғилишнинг кўпайиши эмас, балки болалар ўлимининг камайиши натижасида дунёга келгани ҳам эътиборга сазовор», − деди Радзинский.
Олимнинг фикрича, миллатнинг репродуктив салоҳиятини ошириш заҳираларидан бири аёллар биоматериални ёшликда сақлаб қолиши бўлиши мумкин. Каттароқ ёшга етганда аёл соғлом болаларни тарбиялашга тайёр бўлади, деб ҳисоблайди Радзинский.
Изоҳ (0)