Talbot Runhof номли Германия модалар уйи ўзининг янги коллекциясида марказий мавзу қилиб Владимир Путиннинг суратини олди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда» Novate.ru ахборотига таяниб.
Париж модалар ҳафталиги доирасида Германия модалар уйи моделлари Россия президентининг расми туширилган либосларда пайдо бўлди.
Ҳар бир либосда Владимир Путин мода оламининг асосий тўрт шаҳри — Париж, Нью-Йорк, Лондон ва Милан шаҳарларидан бирининг тимсоли билан тасвирланган. Суратдан ташқари либосларда «У келмасидан аввал мазкур шаҳарга ташриф буюринг» деган ёзув битилган.
Коллекция муаллифлари сўзларига кўра, улар Қримнинг Россияга қўшилиши билан боғлиқ воқеаларга бўлган муносабатларини мазкур либослар орқали ҳазил билан намоён қилмоқчи бўлган. Модельерлар коллекция омад қозонишига ишонмоқда.
Изоҳ (0)