Хитойнинг биринчи хоними Пэн Лиюань айни дамда ХХР ҳукумати томонидан Гонконгдаги тартибсизликлар сабабли ёпиб қўйилган Instagram’га ўзининг суратини жойлади. Бу ҳақда That's Beijing нашри хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоққа 29 сентябрь куни киритилган суратда «халқ онаси» ўзининг турмуш ўртоғи — ХХР раиси Си Цзиньпин билан бирга тургани тасвирланган.
Маълумот ўрнида, Хитой фойдаланувчилари Instagram’га фақат ўзларининг саҳифаларига, шунингдек, Twitter’нинг маҳаллий кўриниши — Weibo’га кира олиши мумкин. Мазкур ҳолат мамлакатда 28 сентябрь кечки пайтдан бошлаб кузатилмоқда. Бироқ биринчи хоним Пэн Лиюандан бошқа ҳеч бир фойдаланувчиларда расм жойлаштириш ва хабарлар тасмасини янгилашнинг имкони йўқ.
Интернет фойдаланувчилари Пэн Лиюань жойлаган расмга турлича изоҳ қолдирган. Хусусан, улардан бири «Илтимос, ўзингизнинг дастурий таъминотингизни биз билан ҳам баҳам кўринг», — деб қайд этган.
South China Morning Post нашрида хабар қилинишича, айни дамда Гонконг аҳолиси ёпиб қўйилган Instagram ва Weibo ўрнига FireChat мобил иловасидан фойдаланмоқда. Мазкур илова алоқа доирасидан ташқарида интернециз ҳам ишлай олади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларнинг ёпиб қўйилиши Гонконг воқеалари билан боғлиқ бўлиб, у ердаги акцияларда қатанашаётган намойишчилар айни дамда етти миллион аҳоли истиқомат қилувчи Гонконгда ўрнатилган икки босқичли сайловлар ўрнига тўғридан-тўғри овоз бериш тизими йўлга қўйилишини талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)