Тошкент давлат цирки артистлари гуруҳи Москвада бўлиб ўтган ХIII Халқаро ёшлар танлов-фестивалидан ғалаба билан қайтди. Машҳур ўзбек циркчилари сулоласи − Тошкенбоевлар ўзларининг «Ўзбек дорбозлари» деб номланган чиқишлари билан учинчи ўринни эгаллаб, «Бронза фил» совринини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
«Бундай фестивалларнинг ҳар бири дунёдаги энг яхши муваффақиятлар кўргазмасидир, уларда қатнашиш кейинги ривожланиш учун туртки бўлади. Ҳакамлар трюкларнинг бажарилиши ва ижро маҳоратига қараб чиқишларни баҳолади. Дорбозларимиз Россия ва Хитойнинг энг яхши цирк усталари билан бир қаторда ғолиблар сафидан жой олди», − деди Олимжон Тошкенбоев.
Тошкенбоевлар сулоласи вакиллари халқаро танловларда бир неча марта ғолиб бўлган. Шу фестивалнинг 2009 йилда Пекинда бўлиб ўтган сонида ҳам дорбозларимиз «Бронза фил»ни қўлга киритган.
Изоҳ (0)