Samsung ҳали сотуви бошланмаган Galaxy Note 4 планшетофонининг янги 4 дақиқалик реклама ролигини тақдим этди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеороликда Galaxy Note 4 фойдаланувчиси бўлган икки дўст тасвирланади ва улар имкон борича сўзларига Note’ни (албатта, бу Galaxy Note’дан олинган) қўшиб гапиришни бошлашади.
Улар ўзларига «decaffinated» деб кофеинсиз қаҳва буюртма қилиш ўрнига «decaffiNOTEd» дейишади. Сўзларига шунчалик кўп Note’ни қўшиб гапиришадики, бошқалар уларнинг бу одатини ўн ёшли болалар ўйинига ўхшатади.
Агар Galaxy Note гаджетининг шайдоси бўлсангиз, у ҳолда сиз ҳам бу видеороликни кўргач, сўзларингизга Note’ни қўшиб гапира бошлашингиз мумкин :)