АҚШ президенти Барак Обама CBS телеканалига берган интервьюсида Россиянинг Украинага газ етказиб беришни қайта тиклашига амин эканлигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Korrespondent.net.
«Келишув бўлган ва унга кўра, Россия аввалгидек Украинага газ сотаверади. Шундай экан, украиналиклар бу қишда музлаб қолишмайди», − деди Обама.
Аввалроқ Россия энергетика вазири Александр Новак Украина Берлиндаги келишувларнинг барчасини қабул қилса, «Газпром» олдиндан тўлаш шарти билан Украинага 5 миллиард куб метр газ етказиб беришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)