«Махсустранс» ишлаб чиқариш бошқармаси жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб Тошкент шаҳри аҳолиси, ташкилотлар, корхоналарнинг маиший чиқиндилари учун тўлов нархларининг оширилишини маълум қилди.
Хусусан, қаерда рўйхатда туришидан қатъи назар ҳар бир киши бошига маиший чиқиндилар олиб чиқилиши учун тўлов 2600 сўмни ташкил қилади. Бу аввалги тарифдан 13 фоизга кўп демакдир.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқишнинг ойлик тўловининг пойтахт аҳолиси учун аввалги нархи бир кишига 2300 сўмни ташкил қилар эди.
Изоҳ (0)