Тожикистон «чегаралар хавфсизлиги, ҳуқуқий тартибот ва қонун устуворлигини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш» учун АҚШдан 3 миллион доллардан кўпроқ миқдорда молиявий ёрдам олади. Бу ҳақда Korrespondent.net нашри хабар берди.
АҚШ ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги шартнома доирасида берилаётган молиявий ёрдам ҳуқуқий тартиботни қўллаб-қувватлаш, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва одам савдосига қарши кураш, шунингдек Тожикистон суд тизимини ривожлантиришга сарфланиши лозим.
1992 йилдан буён Вашингтон Душанбега демократик институтларни, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларини ривожлантиришга кўмаклашиш дастурлари учун 1 миллиард доллардан ортиқ молиявий ёрдам берган.
Изоҳ (0)