Ўзбекистонлик автомобиль ҳайдовчилари йўлларда автомобиль бошқариш маданиятини оширишга қаратилган «инсоний қоидалар тўплами»ни тузди, деб хабар бермоқда РедПен.
«Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ёзилмаган ‘ўзини тутиш қоидалари‘ борлигни кўпчилик билади. Лекин, афсуски, кўпчилик уларга риоя этмайди, баъзилар эса ҳаттоки оддий автомобиль бошқариш этикасидан ҳам хабардор эмас. Биз ҳайдовчиларга йўлларда хушмуомалароқ ва сабрлироқ бўлиш мумкинлиги ва зарурлиги ҳақидаги фикрни етказиши мўлжалланган ‘инсоний қоидалар тўплами’ни тузишга қарор қилдик. Бунда бизга Facebook'даги ‘Водители Ташкента’ гуруҳи аъзолари ёрдам берди», − дейилади хабарда.
«Шараф кодекси»да қанчалик шошилиб турганига қарамай сариқ ва ҳаттоки яшил чироқда турганда ҳам олдиндаги автомобилга сигнал чалмаслик, бошқа автомобиллар йўл берганда, уларга авария чироғи билан миннатдорчилик билдириш, автомобилдан йўлга ахлат ташламаслик, кечки пайтда мусиқани баланд қилмаслик, янги ҳайдовчиларга сабрлироқ муносабатда бўлиш, аёл ҳайдовчиларга ва умуман ҳайдовчилар бир-бирига ёрдам кўрсатиши зарурати каби ҳам жиддий, ҳам ҳазиломуз руҳдаги «қоидалар» жамланган.
Изоҳ (0)