«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар сафида ўзининг дебют ўйини бўлиши мумкин бўлган «Реал»га қарши учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир ой давомида махсус парҳезга амал қилади, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Маълум бўлишича, Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси анчадан бери расмий ўйинларда майдонга туша олмаётгани учун бироз ортиқча вазн йиққан.
Эндиликда Суарес бир ой давомида ўзи учун махсус ишлаб чиқилган парҳез асосида овқатланишга мажбур, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)