«Роснано» инфратузилма ва таълим дастурлари жамғармаси «Газпром»нинг стратегик шериги − Ўзбекистоннинг етакчи нефть қазиб чиқарувчи компанияси «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликни бошлади. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизматига таяниб UzDaily хабар бермоқда.
Иккала томон вакиллари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган йиғилишда ўзбек холдинги «Роснано»нинг Ўзбекистон нефть ва газ соҳаларига Россия нанотехнология маҳсулотларини киритиш бўйича таклифлари билан танишган. Жумладан, тадбирда экологик ва саноат хавфсизлиги, энергияни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш, объектлар периметрлари хавфсизлиги ва ресурслар билан таъминлаш соҳаларидаги янгиликлар тақдим қилинди.
Россия ва нефть ва газ соҳаларида муваффақийқт билан қўлланиб келинаётган маҳсулотлар – ҳаводан техник газ олиш ва нефть йўлидаги газни утилизация қилиш бўйича қўлланмалар, нефтни қайта ишлаш заводларида турли мақсадлар учун фойдаланиладиган сувни тозалаш тизимларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида «Ўзбекнефтгаз» ходимларининг ўзларини қизиқтирган Россия нанотехнология маҳсулотларини кўриш учун ташрифлар уюштиришга келишиб олинди.
Изоҳ (0)