АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Жеймс Коми маълумотларни ҳимоя қилишнинг янги тизими махсус хизматларнинг телефонларда сақланаётган ахборотларни ўқиш имкониятларини йўқотиши ва телефон соҳибининг қонунни бузиш имкониятини оширишини маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.
«Мени компаниялар инсонларга қонунни четлаб ўтиш имконини берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётгани хавотирга соляпти. Мен қонун устуворлигига ишонаман, лекин мен бу мамлакатда ҳеч ким қонун доирасидан чиқиши мумкин эмаслигига ҳам аминман», − деди Коми.
ФҚБнинг бундай хавотирларига Apple компанияси ўзининг янги iOS 8 операцион тизимига файлларни шифрлаш имкониятини қўшишга қарор қилгани сабаб бўлган. Шунингдек, Google ҳам Android’нинг янги версияси махсус хизматлар томонидан маълумотларни ўқиш имкониятидан ишончли ҳимояланишини эълон қилган.
Изоҳ (0)