2014 йилнинг 26 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати.
Учрашувда томонлар 2013 йил ноябрида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон — АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг тўртинчи раунди доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқиб, маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш юзасидан таклифларни муҳокама қилди.
Шунингдек, суҳбатдошлар икки томон кун тартибининг бошқа масалалари, долзарб халқаро ва минтақа муаммолари юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)