Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида бугун яккаликда учинчи давра учрашувлари ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистонлик Нигина Абдураимова хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги яккалик баҳсларида Хитой Тайпейи вакиласи Чиех Хсу Юга қарши кортга чиқди.
Бир соат-у 35 дақиқа давом этган баҳсда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннис маликаси рақибасига икки сетда 4:6, 6:7(4:7) ҳисоби билан имкониятни бой бериб, мусобақа билан эрта хайрлашди.
Изоҳ (0)