Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) баёнотига кўра, 29 сентябрь куни Пекинда бошланадиган China Open мусобақасида иштирок этиш учун ариза бериб, унда иштирок этмаган спортчилар жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
29 сентябрь куни бошланадиган China Open мусобақаси Инчеонда ўтаётган Осиё ўйинлари билан устма-уст тушиб қолган. Осиё ўйинларида қатнашиб, Хитойдаги турнирда иштирок этмаган спортчиларни молиявий жарима ва уч йилгача дисквалификация жазоси кутади.
Айнан шу сабаб туфайли ўзбекистонлик Денис Истомин ва Фаррух Дўстов, қозоғистонлик Андрей Голубев ва Александр Недовесов Осиё ўйинларининг яккалик баҳсларида иштирок эта олмайди.
Изоҳ (0)